Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш ва экология масалалари қўмитаси раисининг ўринбосари Батир Матмуратов 1-даражали “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Б.Матмуратов 1960 йили Нукус шаҳрида туғилган. Мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос, иқтисодчи. Меҳнат фаолиятини 1982 йилда Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетида Ҳуқуқшунослик кафедрасида ўқитувчиликдан бошлаган. Бундан кейин факультет декани, университет проректори, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси лавозимларида ишлаган.
2021 йили “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган. 2018 йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати томонидан унга “Халқпарвар сенатор” мақоми берилган. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари Нукус шаҳар ва Тўрткўл туман Кенгашлари депутати бўлиб сайланган.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири