Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби такомиллаштирилиши муносабати билан Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарори билан тасдиқланган Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

судьялик лавозимида пенсия олиш ҳуқуқини таъминлашда судьянинг пенсия ёшига қадар бенуқсон обру-эътибор билан фаолият кўрсатиши асосий мезон ҳисобланишини инобатга олиб, Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги Қонунида белгиланган асослар бўйича судьянинг ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда, судьялик пенсиясини олиш ҳуқуқини истисно этиш;

судьянинг амалдаги ваколат муддати тугамасдан навбатдаги муддатга сайланган ёки тайинланган ҳолларда, истисно тариқасида, олти ойгача бўлган муддат судья лавозимидаги иш стажига қўшилишини аниқлаштириш;

шунингдек, пенсионер вафот этган ой учун охиригача олинмай қолган пенсия суммаси ушбу ой учун тўлиқ тўланиши белгилаш.

 

ЎзА