Шу йил ёзда қабул қилинган, ўрмонларни сақлашга қаратилган қонун туфайли Европанинг кўплаб давлатларида қаҳва ва какао захираси йўқ қилиниши мумкин.
“Financial Times” газетаси ёзишича, июнь ойида кучга кирган қонун ўрмонларни кесиш, болалар меҳнатидан фойдаланиш натижасида ҳосил бўлган маҳсулотлар импортини тақиқлайди.
– Ишлаб чиқарувчилар қаҳва ва какао захирасини ўтиш даврида – 2024 йил декабригача сотиши керак, акс ҳолда бу товарларни Европа Иттифоқидан ташқарида сотиш ёки йўқ қилишга тўғри келади, – деб ёзган нашр. – Хориж ОАВ хабарига кўра, айни пайт кўҳна қитъа омборларида 200 минг тоннага яқин какао, 150 минг тонна кофе сақланмоқда. Какаонинг, тахминан, 70 фоизи Гана ва Кот-д’Ивуардан, кофенинг асосий қисми Бразилия, Вьетнам, Колумбия ва Индонезиядан келган.