AҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен Исроил ва ХAМAС ўртасидаги можарода “гуманитар пауза”ни узайтириш масаласини муҳокама қилиш учун Тель-Aвивга етиб борди.
Блинкеннинг 7 октябрдан бошлаб Яқин Шарққа учинчи сафарининг биринчи бекати Исроил бўлди. Ташриф чоғида у мамлакат расмийлари билан “гуманитар пауза”, ХAМAС қўл остидаги маҳбусларни озод қилиш ва Ғазога ёрдам масалаларини муҳокама қилиши кутиляпти.