Арманистонда ўсмирлар ўртасида давом этаётган жаҳон чемпионатида чарм қўлқоп усталаримиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Куни кеча чемпионат доирасида Ислом Солиҳов, Ҳикматилло Ўлмасов, Акбар Аҳмадов ва Норбек Абдуллаевлар ғалаба қозониб кейинги босқич масаласини ҳал этган бўлса, Абдулазиз Абдуназаров, Паҳлавонжон Иброҳимов мағлубиятга учради.
Бугун жаҳон чемпионатининг навбатдаги босқичида 5 нафар боксчимиз рингга кўтарилади.
-46 кг. вазн:
Мафтуна Мусурмонова – Ланза Cоқуинче Лейди Ариана (Эквадор),
Абдураҳмон Маҳмуджонов – Брижеш Тамта (Ҳиндистон).
-50 кг. вазн:
Ҳусан Қаҳҳоров – Диваш Катаре (Ҳиндистон).
-54 кг. вазн:
Шаҳбозбек Эргашев – Павел Кондрашов (Россия).
-60 кг. вазн:
Фирузжон Саъдуллаев – Муҳаммадсултон Султонов (Тожикистон).
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА