Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири ўринбосари, подполковник А.Утемуратовнинг Шуманай, Хўжайли, Қонликўл, Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари аҳолиси учун суд-ҳуқуқ масалалари бўйича сайёр қабули ўтказилди.
Қабул давомида 14 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганилди. Жумладан, фуқароларни муддатидан илгари пробация назоратидан чиқаришда амалий ёрдам бериш, шунингдек, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини қайта тиклашга доир мурожаатлар атрофлича кўриб чиқилди.
Шу куни Нукус шаҳри, Нукус, Тахиатош, Амударё туманлари аҳолиси учун ҳам сайёр қабул уюштирилди. Унда Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазирининг ўринбосари томонидан 38 нафар фуқаронинг мурожаати ўрганилди. 6 нафар фуқаронинг аризаси ижрога қаратилди. 4 нафар фуқаронинг мурожаати юзасидан тегишлилиги бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди. 8 нафар фуқаронинг ўзини-ўзи банд қилиш мақсадида 4 нафарига субсидия асосида тикув машинаси, 4 нафарига пишириқ печи топширилди.
I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахснинг амалий ёрдам бериш масаласидаги мурожаати жойида ижобий ҳал этилиб, унга ногиронлик аравачаси топширилди. Бир нафар фуқарога ID-карта расмийлаштирилди. 18 нафар фуқаронинг муддатидан илгари пробация назоратидан чиқариш масаласидаги мурожаати юзасидан Жиноят ишлари бўйича судларга тақдимномалар киритилиб, муаммо ижобий ҳал этилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири