Пойтахтимиздаги “Универсал спорт саройи»да Ўзбекистон ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси ва мамлакатимиз бокс федерацияси томонидан бокс бўйича катталар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Чемпионат доирасида аёллар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувларда Фарзона Фозилова, Саидахон Раҳмонова, Азиза Мамирова, Раъно Муродбоева, Сетора Турдибекова, Ҳуморабону Мамажонова, Мадинабону Абдуллаева, Ҳадичабону Абдуллаева зафар қучиб, олтин медаль учун куч синашадиган бўлди.
Ярим финал беллашувларида мағлуб бўлган Сарвиноз Қўшбоқова, Моҳинур Эргашева, Сабина Раззоқова, Мунаввар Фозилова, Маҳлиё Хабибуллаева, Ҳусния Рамазонова, Зиёда Ярашова, Малоҳат Холбўтаева бронза медали билан тақдирланди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон чемпионати давом этмоқда ва унда эркаклар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилаётир.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА