Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Ғазо сектори шимолига ташриф буюриб, Исроил ҳарбий хизматчилари билан учрашди. Шу воқеага тегишли видео лавҳани ҳукумат матбуот хизмати намойиш қилган.
– Ҳаракатни охиригача, ғалабагача давом эттирамиз, – деган Нетаньяху ҳарбийларга мурожаат қиларкан. – Бизни ҳеч ким тўхтата олмайди.
Айни баёноти билан у жорий этилган “гуманитар пауза”дан сўнг Исроил минтақага ҳужумни давом эттиришини тасдиқлади.