Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ёнғин хавфсизлигини таъминлашнинг сифат жиҳатидан янги тизими жорий этилганлиги муносабати билан Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат ёнғин назорати тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” қарор қабул қилди.

Қарорга мувофиқ, 2013 йил 4 октябрдаги 272-сон Ҳукумат қарорига қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг давлат ёнғин назорати органларига ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар, юридик ва жисмоний шахсларга тегишли бўлган объектларда батафсил, назорат ва тезкор текширувлар ўтказиш;

Давлат ёнғин назорати органларининг асосий вазифаларига ҳамда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларига асосан бино ва иншоотларнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш (ёнғин аудити) хизматини кўрсатиш ва бу йўналишда мустақил баҳоловчи ёнғин аудиторлик ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш;

жамиятни оммавий ахборот воситалари орқали ёнғин хавфсизлиги муаммолари ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш усуллари ҳақида хабардор қилиш.

Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарори ёнғин хавфсизлиги соҳасида давлат назоратини амалга ошириш тизимини сифат жиҳатидан янада такомиллашига хизмат қилади.

                                                                                                               ЎзА