Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган  қиличбозлик бўйича Ўзбекистон кубоги доирасида ёшлар ўртасида қиличбозликнинг шпага йўналиши бўйича яккаллик баҳслари ташкил этилди. Унда  110 нафардан ортиқ спортчи ўзаро ғолиблик учун рақобатлашди.

Мусобақанинг қизлар ўртасидаги баҳсларида Дилназ Мурзатаева олтин, Азиза Ҳамидова кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Шаҳзода Эгамбердиева ҳамда  Бибимарям Сапарова бронза медали билан тақдирланди.

Кубок баҳсларининг ўғил болалар ўртасидаги беллашувларида Муҳаммадюсуф Сидиқов, Умар Олимжонов, Азамат Ҳудойбергенов, Мейирхан Тимуров шоҳсупага кўтарилди.

Ўзбекистон кубоги мусобақалари давом этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА