Жидда – Саудия Арабистони Қироллигининг Ҳижоз минтақасидаги шаҳар.
Мазкур тарихий ҳудуд Қизил денгизнинг шарқий соҳилида жойлашган бўлиб, милодий VII асрдан бери Маккага элтувчи Ҳинд океани савдо йўллари учун йирик порт ҳисобланади. Бу шаҳар Каабатуллоҳни зиёрат қилувчи мусулмонлар учун Макка дарвозаси вазифасини ҳам ўтайди.
Айни пайтда қарийб 5 миллионга яқин аҳоли истиқомат қиладиган Жиддада илмий муҳандислик йўналишларига алоҳида эътибор қаратиб келинади.
Бу шариф шаҳарга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ қадимий пиёдалар йўлакларининг антиқа шаклларини, мозийдан сўзловчи қадимий минораларни, шунингдек, асрлар оша ижодкорлар учун илҳом манбаи бўлган Қизил денгизнинг мавжли тўлқинларини кўриши мумкин.
ЎзА мухбири мазкур шаҳарнинг диққатга сазовор жойларини фото тасмага муҳрлади.
Ўткир Алимов (фото), ЎзА
Жидда, Саудия Арабистони