Аргентинанинг сайланган Президенти Хавьер Милей “либерал демократларни” халқаро майдондаги шерик сифатида кўришини билдирди. Бу ҳақда “ТАСС” ёзган.
– Мен ҳар доим эркинлик ва тинчликни ҳимоя қилувчилар, либерал демократияга ишонувчилар томонидаман, авторитар тартибни ёқламайман, коммунистлар билан бирга эмасман, – деган у.
Милей Венесуэла Президенти Николас Мадуро диктатурасини қоралашини, ушбу мамлакат раҳбари унинг шаънига нисбатан ишлатган сўзлар ноўрин эканини таъкидлади. Аввалроқ Мадуро Аргентинадаги президентлик сайловида “ўта ўнг неофашизм” ғалаба қозонганини айтганди.
Сайланган президент сайловнинг иккинчи босқичида ўнг қанот “Озодлик келади” коалицияси номзоди – либертар депутат, иқтисодиёт вазири Сержио Массани мағлуб этди.
Сайлов кампанияси давомида Милей Бразилия, Хитой ва Россия билан муносабатни ривожлантириш ниятида эмаслигини, бу давлатлар сиёсатини маъқулламаслигини, шунга қарамасдан, хусусий бизнес вакиллари ушбу давлатлар билан бизнес юритишига тўсқинлик қилмаслигини таъкидлади. У Исроил ва Қўшма Штатларни устувор иттифоқчилар, деб атаган.