Пойтахтимизда қиличбозлик бўйича турли ёш тоифасида ўтказилаётган Ўзбекистон кубогида ўсмирлар орасида сабля йўналиши беллашувларида ғолиблар номи аниқланди. Унда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан 80 нафардан ортиқ спортчи иштирок этди.

Қизлар ўртасидаги яккалик баҳсларда Миллий клуб спортчиси Айгул Шамуратова олтин медални қўлга киритди. Шунингдек, сабля бўйича ўғил болалар ўртасида ўтказилган беллашувларда қорақалпоғистонлик Алпамис Ўровбоев олтин медални қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон кубоги баҳслари 30 ноябрь кунига қадар давом этади.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА