Россиянинг Пышма шаҳрида стол тенниси бўйича “Александр Захаров кубоги-2023” халқаро турнирида терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этди.

Халқаро турнирда 300 нафардан зиёд истеъдодли теннисчилар турли ёш тоифаларида бош соврин учун кураш олиб борди. Унда 18 ёшгача бўлган йигитлар орасида Шоҳрух Искандаров барча рақибларини мағлубиятга учратиб, мусобақа чемпионига айланди ва кубог соҳибига бўлди.

Маълумот учун, мусобақада делегациямиз таркибидан Шоҳрух Искандаров, Аружан Камалова, Хуршид Аҳмедов каби спортчилар ўрин олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА