Мамлакатимизда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш тадбирларининг амалга оширилиши жойларда кўркам боғларнинг бунёд этилишига омил бўлмоқда.

Хабар берганимиздек, пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун кураш бўйича «World Series Pro» халқаро турнирида иштирок этиш учун 20 дан зиёд давлатларнинг кураш федерациялари вакиллари, спортчилар шу кунларда юртимизда бўлиб турибди.

Бугун мазкур нуфузли турнир иштирокчилари Тошкентда барпо этилаётган “Курашчилар боғи”га илк ниҳолларни ўтқазди.Кўчат экиш тадбирларида IKA вице-президенти, Африка Кураш иттифоқи президенти Томас Дункер, IKA администрацияси раҳбари Мансур Мирзаев, Ўзбекистон кураш федерацияси вакиллари Бахтиёр Қодиров, Сардор Каримов, Миср, Қирғизистон, Сингапур, Мексика кураш федерацияси мутасаддилари, IKA ва KCAO техник директорлари, ҳакамлар, мураббийлар ва курашчилар иштирок этди.

Т. Рўзиев, ЎзА