Тожикистонда енгил атлетика бўйича Олимпия ўйинлари чемпионлари Андрей Абдувалиев ва Дилшод Назаров соврини учун халқаро турнир ўтказилди.
Мазкур турнирнинг босқон ва ядро улоқтириш турларида терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этди. Унда терма жамоамиз аъзолари 3 олтин, биттадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритди.
Жумладан, босқон улоқтиришда Зарина Носиржонова 69.79 метр натижа билан олтин медални қўлга киритган бўлса, Элина Силямиева ҳамда Шаҳрибону Зарипова иккинчи ва учинчи ўринларни банд этди. Эркаклар ўртасидаги баҳсларда эса Сухроб Хўжаев 71.90 метр натижа қайд этиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шунингдек, ядро улоқтиришда Малика Насриддинова шахсий рекордини 17.10 метр натижага янгилади ва мусобақа ғолибига айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА