Хитойнинг Шэньчжэн шаҳрида бўлиб ўтган юқори ва янги технологиялар халқаро ярмаркасида суперкарга ўхшаш, парракли автомобилнинг ақлли “самолёт”га айланиши намойиш қилинди.

Мазкур ишланма Хитойнинг “XPeng Aero HT” компаниясига тегишли.

“XPeng” учадиган автомобили ерда ҳам ҳавода ҳам эркин ҳаракат қилади. Ерда юрганда тахланувчи паррагини кузов ичига яширади ва автомобиль ихчам, ҳаракати хавфсиз транспорт воситасига айланади, дейилади хабарда.

Мазкур учар автомобиль келаси йил январда АҚШда бўлиб ўтадиган истеъмол электроника маҳсулотлари кўргазмасида намойиш қилинади.