Пойтахтимиздаги “Алпомиш” спорт мажмуасида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг дастлабки кунида бир қатор ёш полвонларимиз шоҳсупага кўтарилди.

Қитъанинг 20 га яқин давлатидан 350 нафардан зиёд ёш истеъдод эгалари қатнашаётган мусобақада йигитлар 50, 55, 66, қизлар эса 40, 44, 48 ва 52 килограммгача вазн тоифасида беллашди.

Ушбу беллашувларда Лазиза Ҳайдарова, Зарина Жамолова, Райҳона Маматова ҳамда Умида Қўлдошева каби дзюдочиларимиз ўз вазнларида олтин медални қўлга киритган бўлса, Сабина Азаматова ҳамда Иноят Телманов кумуш медаль билан тақдирланди.

Шунингдек, Юнусбек Шавкатов, Ҳасанбой Элмуродов, Ойбек Ражабов  ва Махфират Рўзибоева шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА