Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичи доирасида илк ўйинини Туркманистон термасига қарши ўтказди.
“Ашхобод” стадионида ўтган ўйинда 1:3 ҳисоби қайд этилди. Учрашувнинг 44-дақиқасида Мейлис Дурдиев гол уриб Туркманистон термасини олдинга олиб чиқди. Иккинчи бўлимнинг 58 ва 77-дақиқасида Отабек Шукуров рақиб дарвозасини ишғол этган бўлса, 90+1 дақиқада Элдор Шомуродов яратилган вазиятдан унумли фойдаланиб, терма жамоамизнинг учинчи голига муаллифлик қилди.
Энди 21 ноябрь куни терма жамоамиз “E” гуруҳидаги иккинчи ўйинини Эрон термасига қарши ўз майдонида ўтказади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА