“Кабар” ахборот агентлиги маълум қилишича, 16-17 ноябрь кунлари Венгрияда Қирғизистон киноси кунлари бўлиб ўтади.

Буюк ёзувчи Чингиз Айтматов таваллудининг 95 йиллигига бағишлаб Будапешт этнография музейида ўтказиладиган анжуманда Эрнест Абдижапаровнинг “Сағинбай манасчи”, Болотбек Шамшиевнинг “Оқ кема”, Артик Суюндуковнинг “Шамбала” фильмлари намойиш этилади.