Қирғизистон Президенти Садир Жапаров 17-20 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Японияда бўлади. Бу ҳақда давлат раҳбари маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Муратбек Азимбакиевга таяниб, “Кабар” маълум қилди.
Ташриф доирасида Император Нарухито, Бош вазир Фумио Кисида, парламент спикери Фукусиро Нукага, парламент аъзолари, шунингдек, кун чиқар юрт бизнеси ассоциацияси (ROTOBO), Туризм операторлари ассоциацияси (JATA), Эксимбанк (JBIC), Ташқи савдони ривожлантириш ассоциацияси (JETRO), Халқаро ҳамкорлик агентлиги (JICA) каби тузилмалар раҳбарияти билан учрашув, музокаралар назарда тутилган.
Учрашувлар чоғида ўзаро савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ва консуллик-виза соҳаларида шерикликни ривожлантиришга оид долзарб масалалар муҳокама қилинади.
Ташриф доирасида қатор ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.