“NASA” астронавтлари йўқотиб қўйган асбоб-ускуна халтачасини дурбин орқали кўриш мумкин, деб ёзди “Guardian” нашри.
Анжомлар солинган сумкани астронавтлар Жасмин Могбели ва Лорал О’Хара очиқ коинотда Халқаро космик станцияда таъмирлаш ишларини олиб бораётган чоғи тушириб қўйган, дейди журналист.
Фазошунослар янги “йўлдошни” сайёрамизнинг турли нуқталаридан кузатмоқда. Оппоқ халта Уран сайёрасидан ёрқинроқ эмас, аммо дурбин орқали кўринади.
Шарҳловчилар таъкидлашича, объект орбитада бир неча ой туради, сўнг атмосферага кираётганда ёниб кетади.