Хабар берганимиздек, айни кунларда Қозоғистоннинг Туркистон шаҳрида II Туркий давлатлар универсиада ўйинлари бўлиб ўтмоқда.

Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг спорт жамоалари иштирок этаётган ўйинларнинг ортда қолган кунларида мамлакатимиз спортчилари муносиб натижаларга эришди.

Кеча дзюдо бўйича ташкил этилган мусобақаларда юртимиз спортчилари 5 та олтин, 2 та кумуш, эркин кураш беллашувларида 4 та кумуш, 3 та бронза медални қўлга киритди.

Бугун, 8 ноябрь куни II Туркий давлатлар универсиада ўйинлари низомига кўра, стол тенниси, юнон-рум кураш, дзюдо, волейбол ва шахмат мусобақалар ўтказилади.

Универсиада ўйинлари 10 ноябрга қадар давом этади.

 

Т.Рўзиев,

ЎзА