Украина Президенти Владимир Зеленский махсус идорага 2024 йил 31 мартда ўтказилиши режалаштирилган президентлик сайловига тайёргарлик кўриш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда Олий Рада депутати Aлексей Гончаренко маҳаллий “Espreso” телеканали орқали маълум қилди.
У Россияда келаси йил президентлик сайлови бўлиб ўтишини, Зеленский халқининг ҳурмати ва ишончини йўқотмоқчи эмаслигини эслатди.
Aввалги баёнотларида ҳам Зеленский бўлажак сайловда “ўз мамлакатини ҳеч қачон ёлғиз қолдирмаслиги”ни таъкидлаган.