РФ Президенти Владимир Путин давлат раҳбари Қосим-Жомарт Тоқаев таклифига кўра, 9 ноябрь куни расмий ташриф билан Остонага келади, деб хабар тарқатди Қозоғистон Президенти матбуот хизмати.
Ташриф доирасида икки давлат раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтадиган музокарада стратегик ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинади.
Президентлар видеоконференция режимида Кустанайда бўлиб ўтаётган Россия ва Қозоғистон ҳудудлараро ҳамкорлик анжуманида ҳам иштирок этадилар.