Баҳрайн ахборот агентлиги – “BNA” маълум қилишича, Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этилган уч кунлик “Исломда аёллар” халқаро конференцияси хотин-қизларнинг муваффақияти, тараққиётдаги роли ва ҳиссаси, жамиятдаги ўрнини таъкидлаш, исломда аёллар ҳуқуқини камситувчи шубҳа ва нотўғри қарашларга муносабат билдиришдан иборат.
Ислом таълимоти доим аёлларга нисбатан адолатли бўлиш лозимлигини таъкидлайди.
Анжуманда “Жамиятда адолатни тарғиб қилиш ва аёллар имкониятини кенгайтириш бўйича ҳуқуқий ислоҳот ва сиёсий ташаббуслар бўйича йўл харитаси” ишлаб чиқилиши кутилмоқда.
5 та ишчи сессияда вазирлар, расмийлар, олимлар ва мутафаккирлар иштирокида аёлларнинг мақоми ва ҳуқуқи, таълим ва меҳнат имкониятини кенгайтириш истиқболи, замонавий жамиятда хотин-қизлар билан боғлиқ турли масалалар муҳокама қилинади.
Ушбу конференцияни ташкил этиш ташаббуси 2023 йил март ойида Мавритания Ислом Республикасида бўлиб ўтган “Ислом ҳамкорлиги” мамлакатлари Ташқи ишлар вазирлари кенгаши 49-сессиясида Саудия Арабистони Подшоҳлиги томонидан тақдим этилган ва вазирлар қарори билан қабул қилинган.
Муҳаррама Пирматова, ЎзА