Ғазо секторида ҳарбий ҳаракат бошлангандан буён ҳалок бўлган болалар сони 2019 йилдан буён бутун дунё бўйлаб ҳарбий ҳаракатда нобуд бўлган жами болалар сонидан ҳам кўп, деб хабар тарқатди Фаластиндаги “Save the Children” халқаро хайрия ташкилоти.

Бундан аввалроқ тузилма 17 кунда Ғазо секторида камида икки минг бола ўлдирилганини маълум қилганди. Шунингдек, Иордан дарёси ғарбий қисмида ҳам 27 нафар гўдак ҳалок бўлган.

“Save the Children” директори Жейсон Ли томонларни зудлик билан ўт очишни тўхтатишга чақирди.

Лица войны: кадры трагедии в Израиле и секторе Газа разрывают душу

Ҳаётдан кўз юмган жами 7703 кишининг 40 фоизи болалар. Бу рақам яна ортиши мумкин, чунки 1000 га яқин боланинг тақдири ҳали номаълум. Улар вайрона остида бўлиши мумкин.

– Уч ҳафта давом этган зўравонлик болаларни оиласидан айирди… рақамлар даҳшатга солади, – дейди Жейсон Ли. – Ғазода зўрлик кучаймоқда, яна кўплаб болалар ҳаёти жиддий хавф остида.

Умуман, маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Ғазо секторида жами ҳалок бўлганлар сони 8 мингдан ошган. Уларнинг, қарийб, ярми болалар. 18 мингдан зиёд одам жароҳат олгани айтиляпти.

Фаластин – Исроил зиддиятидан энг кўп оддий аҳоли, жумладан аёллар ва болалар жабр кўрмоқда. Бу аҳвол дунёнинг аксарият сиёсатчиларини безовта қиляпти.

Боррель осудил израильские атаки на палестинцев на Западном берегу - Газета.Ru | Новости

Куни кеча БМТ Болалар жамғармаси – ЮНИСЕФ Исроил армияси томонидан ўққа тутилаётган Фаластиннинг Ғазо секторида юзага келган вазиятга баҳо берар экан, “Ғазо секторидаги болаларнинг аҳволи даҳшатли, ҳалок бўлган болалар сони эса ҳалокатли”, деди.

– Боливия Ғазо секторидаги ҳаракати туфайли Исроил билан дипломатик муносабатни узишга қарор қилди, – деди ушбу давлат ташқи ишлар вазири ўринбосари Фредди Мамани. – Мамлакат минглаб одамлар ўлимига сабаб бўлган ҳужумни тўхтатишни талаб қилмоқда.

Президент маъмурияти раҳбари Мария Нела Прада бир кун аввал давлат раҳбари Луис Арсе Фаластин элчиси билан учрашиб, уни қўллаб-қувватлаганини айтган.

Европа Иттифоқининг дипломатия бўйича раҳбари Хосеп Боррель Ғазода давом эттирилаётган амалиёт асносида Исроил томонидан босиб олинган Ғарбий соҳилда Фаластин аҳолисига тазйиқ кучайиб бораётганини қоралади.

– Европа ва АҚШнинг сўзсиз қўллаб-қувватлаши билан Исроил маъмурияти 25 кундан бери бутун дунё олдида инсониятга қарши жиноят содир этмоқда, –  деди Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған Вазирлар Маҳкамаси йиғилишидан кейин халққа қилган мурожаатида.

Венесуэла ҳукумати Исроилнинг Ғазодаги Жебалия қочқинлар лагерига уюштирган зарбасини кескин қоралаб, Фаластин халқига қарши геноцид уюштирилаётганини таъкидлади.

Колумбия Президенти Густаво Петро ижтимоий тармоқда Тель-Авивдаги элчини маслаҳатлашув учун чақириб олганини маълум қилди. У “Фаластин халқини қирғин қилиш” давом этиши муносабат бузилишига олиб келиши мумкинлигини билдирди. Чили ҳукумати ҳам Исроилнинг Жебалия қочқинлар лагерига берган зарбасидан кейин худди шундай чора кўрди.

Президент Бразилии предложил посадить Зеленского и Путина за стол переговоров и пообещал не арестовывать президента РФ. Киев отреагировал

Ғазо секторида юз бераётган воқеаларни Бразилия Президенти Луис Инасиу Лула да Сильва ҳам қаттиқ қоралаб, минглаб болалар ҳалок бўлган урушни тўхтатишга чақирди. У ижтимоий тармоқда эълон қилган баёнотида, жумладан, шундай деган:

– Ғазо секторида ўзлари айбдор бўлмаган ҳолда уч минг бола ҳалок бўлганини кўриш оғриқли. Урушни бошлаганлар бу болалар учун мотам тутяптими? Йўқотишнинг оғирлигини ҳис қиляптими? Биз бундай урушни биринчи марта кўряпмиз, ўлганларнинг аксарияти болалар. Тўхтанг! Тўхтанг, Худо ҳақи! Нафсиламбирини айтганда, Бразилия етакчисининг ушбу чақириғида жаҳон афкор оммаси қалб нидоси акс-садо бераётгандек.

С.Раҳимов, ЎзА