Анқаранинг Исроил бўйича тутган позицияси Туркияни НАТО сафидан чиқариш учун сабаб бўлолмайди, деб баёнот берди Давлат департаменти расмий вакили Мэтт Миллер.
У Фаластин тарафини олиб берган баёноти туфайли Туркияни НАТО сафидан чиқариш масаласи бўйича берилган саволга шундай жавоб берди:
– Ушбу масала бўйича қарама-қарши фикрларимизга қарамай, Туркия Альянснинг муҳим аъзоси бўлиб қолаверади. Исроилдаги вазиятга қарашлар якдил эмас. Бу масалада Вашингтон билан Анқара ёндашуви фарқ қилади, бироқ АҚШ келишилган масалалар устида ишлашда давом этади.
Аввалроқ Президент Режеп Таййип Эрдоған Анқара “Исроилни “ҳарбий жиноятчи” сифатида эълон қилиш бўйича иш олиб бораётганини маълум қилган ва Фаластин тарафини олиб баёнот берган эди.