Ислом ҳамкорлик ташкилоти Ахборот агентликлари иттифоқи – UNA 14-16 ноябрь кунлари Абу-Дабида бўлиб ўтадиган Жаҳон медиа конгрессининг GMC иккинчи нашрида махсус стенд билан иштирок этади.

Эслатиб ўтамиз, мазкур тадбир “ADNEC Group” томонидан Бирлашган Араб Амирликлари ахборот агентлиги “WAM” билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда.

– Бизнинг WАМ билан яқин ҳамкорлигимиз бутун дунё оммавий ахборот воситалари соҳа олдида турган муаммоларни ҳал қилиш учун ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаши зарурлигига асосланади, – дейди UNA Бош директори вазифасини бажарувчи Муҳаммад Абд Раббо Ал-Ямий. – “GMC” ОАВ вакиллари ва етакчилари дуч келаётган муаммоларга ечим топиш, соҳада саноатни юқори самарадорликка олиб чиқишга қаратилган ғоялар ишлаб чиқиш учун бирлашадиган аниқ майдон.

Конгрессда иштирокчилар инновацион ғояларни ривожлантириш учун биргаликдаги саъй-ҳаракатларни рағбатлантириб, саноат тенденцияси ҳақида тушунчага эга бўлишади. Ихтисослашган медиа сектори конференцияси ва кўргазмаси ташкил қилинади, медиа ривожланиши суръати, муаммолар ўрганилади.

Конгрессда барқарорлик, инновация, энг сўнгги медиа-технологиялар каби асосий мавзулар кўтарилади, спорт, ОАВ, ёшлар, таълим, медиа келажаги бўйича муҳокамалар бўлиб ўтади.

2022 йилда илк бор бўлиб ўтган уч кунлик тадбирга 13 600 дан зиёд иштирокчи ташриф буюрган эди.

Ш.Тоштемирова,

ЎзА