Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали ҳудуди атрофига дарахт ва бута кўчатларини экиш акцияси бўлиб ўтди.
Давлатимиз раҳбари томонидан жорий йилнинг 11 октябрь куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида барча ҳудудларда кузги дарахт экиш ишларини олиб бориш бўйича топшириқлар белгилаб берилган эди. Ушбу топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган акцияда филиалнинг барча кафедра ва бўлимлари ходимлари, тьюторлар ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.
Тадбир давомида 200 туп манзарали ва мевали дарахт кўчати ўтқазилди. Филиал ҳудуди чиқиндилардан тозаланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилди.
– Юртимиз бўйлаб старт олган ушбу ташаббус экологиямизни барқарорлаштириш, ҳавонинг тозалигини таъминлаш ва қалбимизни эзгуликка буркашда муҳим аҳамият касб этади, – дейди Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи А.Сейткамалов. – Ўқув юрти жамоаси ташаббускорлик кўрсатиб, лойиҳага ўз ҳиссасини қўшишга бел боғлади.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири