Шу кунларда Туркия халқи республиканинг 100 йиллигини кенг нишонламоқда.
Ушбу улкан анжуман муносабати билан Истанбул, Анқара, Измир шаҳарларида махсус тадбирлар ташкил этилган. 100 йиллик тарих мобайнида эришилган ютуқлар энг замонавий технологиядан фойдаланилган ҳолда, рақамли кўргазма, 3D услубида тақдим қилинмоқда.
Рақамли экранларда “Ўтмишдан бугунга” мавзусида кўрсатувлар намойишга қўйилган.