Исроилнинг бир кунлик тўғридан-тўғри ҳарбий харажати, Ғазо сектори қамали билан бирга ҳисоблаганда, 1 миллиард шекел (тахминан 246 миллион доллар)ни ташкил қилади. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Безалел Смотрич армия радиоси орқали маълум қилди. Мулозим айтишича, 7 октябрдан бери давом этаётган низо туфайли йиллик бюджетга ўзгариш киритилади.
– Мамлакатнинг йиллик бюджети ҳозирги вазиятга мос эмас, – деди вазир. – Демак, ҳужжатга воқеалар ривожига мос равишда ўзгариш киритиш лозим. Смотрич таъкидича, ҳозирча билвосита харажатнинг “аниқ ҳисоб-китоби” мавжуд эмас.
Исроилнинг 2023 йил учун қабул қилинган 484 миллиард шекел (132 миллиард доллар)лик ҳарбий бюджети 2024 йил 514 миллиард шекел (140 миллиард доллар)га етиши тахмин қилинган.