ФОТОРЕПОРТАЖ

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимларининг касб байрамига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, ички ишлар органлари соҳасини ислоҳ қилиш, унинг фаолияти самарадорлигини ошириш, соҳа ходимлари учун қулай меҳнат шароитини яратиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Бу бўйича қабул қилинган қатор фармон ва қарорлар соҳа ходимларидан янгича фикрлашни, халқимиз ва она Ватанимизга сидқидилдан хизмат қилишни талаб этади.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 22 апрелдаги “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасида ички ишлар органларининг кучларини бошқаришнинг янги тизимини жорий этиш тўғрисида”ги қарори асосида вазирликнинг йўл-патруль ва патруль-пост хизматига янги штат бирликлари ажратилди, ички ишлар бўлимларида босқичма-босқич капитал таъмирлаш ва қайта қуриш ишларини олиб бориш белгиланди.

Тадбирда ички ишлар органларидаги самарали меҳнати, халқимиз осойишталигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш йўлидаги ибратли фаолияти учун бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимлари унвон ва кўкрак нишонлари билан тақдирланди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси А. Оринбаев иштирок этди.

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат),ЎзА