Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бокс бўйича ёшлар, қизлар, ўсмирлар ва ўсмир қизлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Мазкур турнирда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам тўлиқ таркиб билан қатнашмоқда.

Мусобақанинг ёшлар ўртасидаги беллашувларида Муҳаммадғиёс Собутхонов, Миралижон Мавлонов, Самандар Олимов, Робияҳон Бахтиёрова, Узукжамол Юнусова, Муштарийбону Иброҳимжонова ўз вазн тоифалариди кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Чемпионатнинг ўсмирлар ўртасидаги жангларда Беҳруз Қурбонов, Иброҳим Ғиёсов, Шаҳбозбек Эргашев, Сухроб Раҳматуллаев, Сардорбек Саидакбаров ҳамда Норбек Абдуллаев илк жангда ғалаба қозониб, иккинчи босқичга йўл олди.

Қитъа биринчилиги 3 ноябрь кунига қадар давом этади.

 

Жавоҳир Тошхўжаев,  

ЎзА