“Ўзэнергоинспекция” Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан “Тахиатош нефть базаси” МЧЖда ўтказилган назорат тадбирларида 861 минг 649 литр (8 млрд. 203 млн. сўмлик) дизель ёнилғисида камомад мавжудлиги аниқланди.

“Ўзэнергоинпекция”   матбуот  хизмати хабарига кўра, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан белгиланган тартибда чоралар кўриш учун тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим этилган.

Н. Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА