Ханчжоу шаҳрида ўтаётган Параосиё ўйинларининг пара каноэ бўйича аёллар ўртасида VL3 классида финал беллашувларида иштирок этган вакилимиз Шаҳзода Мамадалиева 58.775 сония натижа билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига илк олтин медални ёздириб қўйди.

Шунингдек, пара каноэ бўйича аёллар ўртасида VL2 классида финал баҳслари ўз якунига етди. Унда иштирок этган ҳамюртимиз Ирода Рустамова 1:02.775 дақиқа вақт билан маррага биринчи бўлиб етиб келди ва делегациямиз ҳисобига иккинчи олтин медални келтирди.

Мусобақа давом этмоқда.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА