Жорий йилнинг 23-24 октябрь кунлари Самарқанд шаҳрида илк бор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир давлат хизматига истеъдодли шахсларни жалб қилиш ҳамда раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш юзасидан ўзаро тажриба алмашиш бўйича мулоқот платформаси бўлиб хизмат қилади.

Унда мамлакатимиз ҳамда Озарбайжон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркия каби давлатлардан 30 га яқин иштирокчи қатнашиши кутилмоқда.

Мулоқот давомида:

– Кадрлар сиёсати ва давлат хизматидаги замонавий трендлар, янги ғоялар ва ёндашувлар муҳокама қилинади;

– Раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва у билан самарали ишлаш бўйича илғор тажрибалар тақдимотлари ташкил қилинади;

– Истеъдодли шахслар, хусусан, ёшларни давлат хизматига кенг жалб қилиш бўйича ўзаро тажриба алмашилади;

– Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралари ўртасида барқарор ҳамкорлик йўлга қўйилади.

 

ЎзА