Ижтимоий тармоқларда жорий йил 1 ноябрдан бошлаб АИ-80 бензин нархининг ошиши ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ бу хабарларни асоссиз деб билади ва Жамият тасарруфидаги UNG Petro АЁҚШларида нархлар эски белгиланган тартибда амалга оширилишини маълум қилади, дея хабар қилди «Ўзбекнефтгаз» АЖ матбуот хизмати.

 

ЎзА