Россия Президенти Владимир Путиннинг фикрича, Ғазо касалхонасига зарба бериш фожиа, инсонпарварлик фалокатидир.

– Касалхона масаласига келсак, бу ерда содир бўлган фожиа – даҳшат, – деди РФ раҳбари Хитойга ташрифи якуни бўйича ўтказилган матбуот анжуманида. – Юзлаб ўлганлар, юзлаб ярадорлар бор. Айниқса, инсонпарварлик хусусиятига эга жойда, мислсиз фалокат, албатта. Шундай экан, можарога имкон қадар тезроқ барҳам бериш зарур. Бу воқеа шунга ундайди, деб умид қиламан.

Давлат раҳбари, шунингдек, минтақа етакчилари билан музокаралар натижасига кўра, ҳамкорлар Исроил – Фаластин можаросини давом эттириш, ривожлантириш ва янада ёмонлаштириш ниятида эмасликлари ҳақида таассурот қолдирганини алоҳида таъкидлади.

Унинг қайд этишича, Москва ҳар доим пойтахти Шарқий Қуддус бўлган мустақил ва суверен Фаластин давлатини яратиш тарафдори бўлиб келган. Путин Пекинда Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан музокара уч соат давом этганини, томонлар Украина ва Яқин Шарқ мавзуларини ҳам муҳокама қилганини айтган.

Етакчи Россия Федерацияси ва Хитой ўртасидаги товар айирбошлаш миқдори “ҳақиқатан ҳайратланарли”. Музокаранинг очиқ қисмида Путин Москва ва Пекин савдо алмашинуви қиймати аллақачон 200 миллиард долларга етганини билдирди.