Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 февралдаги 66-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимчалар киритиш ҳақида” қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ, тадбиркорлик субъектларининг масофавий электрон давлат хизматларидан фойдаланиш имкониятлари янада кенгаяди.

Низомга ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчилар хоҳишига кўра “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақидаги аризани композит усулда қабул қилишни назарда тутувчи қўшимчалар киритилди.

Қарорга кўра, бир ой муддатда ҳунармандчилик субъектлари ҳисобланган якка тартибдаги тадбиркорларни рўйхатдан ўтказиш жараёнида ариза берувчилар хоҳишига кўра “Ҳунарманд” уюшмасига аъзо бўлиш ҳақидаги аризани “Ҳунарманд” уюшмасига композит усулда юбориш тизими яратилади.

“Ҳунарманд” уюшмаси Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш ва ҳисобга қўйишнинг автоматлаштирилган тизими орқали берилган аризаларини қабул қилади ва натижасини мазкур тизим орқали маълум қилади.

ЎзА