WАDА Президенти Ўзбекистонга келди

224

Эртага, 22 май куни Тошкентда Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА)нинг Осиё ва Океания мамлакатлари спорт вазирликларининг 19-ҳукуматлараро йиғилиши бошланади.

Бугун, 21 май куни мазкур анжуманда иштирок этиш учун Тошкентга Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) президенти Витолд Банка ташриф буюрди.

Шунингдек, Марказий Осиё минтақасида илк бор ўтказилаётган WАDА тизимидаги ушбу нуфузли тадбирда қатнашадиган мамлакатларнинг вакиллари, Осиё антидопинг ташкилоти раҳбарлари келиши давом этмоқда.

Бугунгача Фаластин, Бруней, Малдив ороллари, Қирғизистон спорт ташкилотлари раҳбарлари,  WАDА тизимидаги миллий агентликларнинг мутасаддилари, Бутунжаҳон антидопинг агентлиги ижроия қўмита аъзолари Тошкентга етиб келишди.

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА)нинг ҳукуматлараро Осиё ва Океания мамлакатлари йиғилиши иштирокчиларининг келиши давом этмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 34 та давлат спорт ташкилотларининг мутасаддилари, антидопинг соҳасига масъул мутахассислар иштирок этадиган анжуманда спортда допингдан ҳимояланиш тизимларида амалга оширилаётган ишлар ва режалар муҳокама қилиниб, муҳим қарорлар қабул қилинади.

Бутунжаҳон антидопинг агентлиги (WАDА) анжуманлари 23 майга қадар давом этади

 

Т. Рўзиев, ЎзА