АҚШнинг ядровий кучлари Россия ва Хитой билан рақобат учун етадиган даражада эмас. Бу жараён миқдорий ва тузилмавий ўзгаришни талаб қилади, дейилади конгресснинг партиялараро комиссияси маърузасида.

Ҳужжат муаллифлари Россия ва Хитой билан ядровий можаро эҳтимоли борган сари ортаётганини таъкидлаган.

“2027-2035 йилларда юзага келадиган “экзистенциал” таҳдидга жавоб бериш учун тийиб туриш борасидаги қарорларни ҳозирданоқ қабул қилиш керак”, дейди улар.