Сербия Президенти Александар Вучич Пекинда ўтадиган “Бир макон, бир йўл” халқаро форумида иштирок этади. Анжуман доирасида унинг ХХР Раиси Си Цзиньпин билан музокараси режаланган. Бу ҳақда “Prva TV” телеканали маълум қилган.
– Россия Президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш бўйича аниқ келишув йўқ, ҳар ҳолда қисқа кўришув бўлишига ишонаман, деган серб етакчиси.
“Бир макон, бир йўл” учинчи халқаро форуми Хитой пойтахтида 17-18 октябрь кунлари бўлиб ўтади. Си Цзиньп томонидан 2013 йил илгари сурилган бу ташаббусни 150 дан зиёд мамлакат ва халқаро ташкилот қўллаб-қувватлаган.