Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Чехия Республикасига расмий ташрифи доирасида бугун, 11 октябрь куни Прага шаҳрида Ўзбекистон-Чехия бизнес форуми ўтказилди.

Икки мамлакат Бош вазирлари иштирок этган бизнес-форумда мамлакатимизда Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар моҳияти ҳақида сўз юритилди.

Бизнес-форум якунлари бўйича муҳим икки томонлама ҳужжатлар қабул қилинди ва имзоланди.

ЎзА