Украина Президенти Владимир Зеленский Россия билан можаро тугамагунча, давлат олий лавозимига сайловда қатнашмайди.
– Зиддият давом этар экан – ҳа, тугагач – йўқ”, – деган у Руминиянинг «digi24» порталига интервьюсида. – Зиддиятнинг охири кўринмаяпти, шунинг учун ҳозир қочиб кетолмайман.
Зеленскийнинг президентлик муддати келаси йил 31 мартда тугайди. Инқироз бошланган 2022 йил февраль ойида киритилган ҳарбий ҳолат амалда давом этар экан, сайлов ўтказилиши мумкин эмас.
Аввалроқ жорий йил октябрда ўтказилиши режаланган парламент сайлови ҳам номаълум муддатга қолдирилган эди.
Айни пайт мамлакатда ҳарбий ҳолат даврида ҳам сайлов ўтказишга оид қонунчилик шартини ўзгартириш бўйича янги чақириқлар янграмоқда. Давлат раҳбари молиялаштириш билан боғлиқ муаммолар туфайли бу талабларни қўлламаган.
45 ёшли Зеленский 2019 йил Украина Президенти этиб сайланган. Ўшанда у лавозимида бир муддатгина қолишини айтган. Кейинроқ эса фикрини ўзгартириб, сайловда қайта иштирок этишини билдирган.