Миллиардер, “Duty Free Shoppers” дўкон тармоғи асосчиларидан бири Чарльз Фини 92 ёшида оламдан ўтди, деб хабар тарқатди марҳум ташкил этган “Atlantic Philanthropies” хайрия жамғармаси. У душанба куни Сан-Францискода кўз юмган. Ўлим сабаби айтилмаган.
1931 йил Нью-Жерси штати Элизабет шаҳрида дунёга келган Чарльз “Duty Free” глобал савдо тармоғига асос солган бўлиб, асосан, аэропорт ва вокзалларда сайёҳларга хизмат кўрсатади. Фини ҳаётлигидаёқ барча маблағи, яъни саккиз миллиард долларни хайрия ишига сарфлаш учун турли жамғармалар ташкил этган. Қариганда қашшоқ бўлиб қолмаслиги учун ўзига атиги икки миллион доллар қолдирган.