Ҳирот вилоятида юз берган навбатдаги зилзиланинг кучи 5,0 магнитудага тенг, дейилади Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази (EMSC) тарқатган хабарда.
Маълум қилинишича, ер ярим тун, Ҳиротдан 28 километр шимоли-ғарбда қимирлаган. Зилзила ўчоғи 10 километр чуқурда қайд этилган.
Қурбонлар ёки жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.
Ўтган ҳафта ҳам шу музофотда 6,3 магнитудали силкиниш кузатилган эди.
Табиий офатга қарши кураш вазирлиги вилоят бошқармаси хабарига кўра, фалокат қурбонлари сони 2 400 дан ошган.