Боку ва Ереван ўртасида келиб чиқиши мумкин бўлган янги қарама-қаршиликда Арманистонни қурол-аслаҳа билан таъминлаётган Франция айбдор бўлади. Европа кенгаши раҳбари Шарль Мишель билан телефон мулоқоти давомида Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев шундай деган. Бу ҳақда “Тренд” агентлиги хабар берди.

“Томонлар музокара чоғида минтақавий масалалар бўйича фикр алмашишди. Алиев Арманистонни қурол-аслаҳа билан таъминлаётган Франциянинг ҳатти-ҳаракати тинчликка қаратилмагани, аксинча минтақада қандайдир янги зиддият келиб чиқса, айнан Франция айбдор бўлишини алоҳида таъкидлади”, дейилади матбуот хизмати баёнотида.

Президент, Гранадага Франциянинг позицияси сабабли бормаганини ҳам қайд этди.

Озарбайжон Президенти “Арманистон яна саккизта қишлоқни оккупация қилиб турганини айтиб, бу ҳуддларни ҳам озод этиш зарур”лигини қўшимча қилган.