Моҳир полвонлар беллашуви

Тошкент вилояти Паркент туманида 9 май – Хотира ва қадрлаш кунига бағишлаб белбоғли кураш бўйича республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

Беллашувларда 200 нафардан ортиқ спортчи 10 та вазн тоифасида ғолиблик учун гиламга тушди. Баҳсларда тожикистонлик спортчиларнинг ҳам иштирок этгани даврага янада файз бағишлади.

1.jpg

4.jpg
10.jpg
Мусобақа якунида Ҳусан Азимов, Дониёр Абдураҳмонов, Достон Суюнов, Беҳзод Абдураҳмонов, Зуфар Рисқибоев, Илҳомжон Машрабов, Шоҳжаҳон Ортиқов, Рустам Умаров, Аъзамжон Анваржонов, Бобур Тўхтасинов ўз вазн тоифасида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар мусобақа ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Муҳаммад Амин (сурат), ЎзА