Хитой мезбонлигида ўтаётган Осиё ўйинларининг таэквондо WT бўйича вазни 67 килограммдан оғир бўлган аёллар ўртасидаги мусобақаларида ҳамюртимиз Светлана Осипова иштирокини чорак финалдан бошлади.
Светлана Осипова 1/4 финал босқичида эронлик Анаҳита Таваколи устидан 2:1 ҳисобида зафар қучди ва бронза медали билан тақдирланди.
Афсуски, эркаклар ўртасидаги 80 килограммдан ортиқ вазнда қатнашган Никита Рафалович чорак финалда мағлубиятга учради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА